Елизавета II нинг жасади Эдинбургдаги саройга жойлаштирилди
Олам
−
12 Сентябрь 2022
6154Марҳум Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг жасади солинган тобут Эдинбургдаги Холируд саройига етиб келди. Sky News трансляциясидан маълум бўлишича, дафн машинасини Шотландия қироллик полки аъзолари кутиб олишган ва тобутни Британия монархлари қароргоҳи ичига олиб киришган.
11 сентябрь куни эрталаб, етти машинадан иборат кортеж, хусусан, Елизавета II нинг қизи, малика Анна эри Тимоти Лоренс билан бирга, 8 сентябрь куни Зоти Олиялари вафот этган Балморал қалъасидан жўнаб кетишди ва бир нечта шаҳарлар, жумладан, Абердин ва Данди орқали 170- километрлик йўлни босиб ўтиб, Холируд саройига этиб келди. Тахминан олти соат давом этган ҳаракат давомида маршрутни минглаб Шотландия аҳолиси қаршилади ва шу билан Елизавета II га хизмати учун миннатдорлик билдиришга қарор қилишди.
Эдинбургга етиб келганида, Шотландия қироллик стандарти билан қопланган қироличанинг тобути ва монархнинг севимли гуллари ва ўсимликларидан ясалган гулчамбари Холируд саройининг тахт хонасига олиб келинди. Жасад бугун, 12 сентябр бу ердан олиб кеталади. Шу тариқа қароргоҳ ходимлари ҳам илгари Балморал қасридаги қироллик саройи ходимлари каби Ҳазрати Олиялари билан хайрлаша олади.
Душанба куни тушдан кейин саройдан Роял Миле бўйлаб – Эдинбургнинг марказий кўчаларидан Авлиё Эгидийгача мотам маросими бўлиб ўтади. Қирол Чарльз III консорт-қиролича Камилла билан бирга пиёда маршрутни кузатиб боради, у тахминан 1,2 км масофани босиб ўтади. Шундан сўнг Шотландия Пресвитериан черковининг асосий ибодатхонасида маросим ўтказилади, шундан сўнг Елизавета II нинг жасади ҳамма у билан хайрлашиши учун соборда 24 соат қолдирилади.
Душанба оқшомида Чарльз III Авлиё Эгидий соборида қироллик оиласининг бошқа аъзолари билан бирга “Шаҳзодалар вигиласи” деб номланган анъанага кўра қабрда дафн маросимини ўтказади. 13 сентябрь куни тушдан кейин қироличанинг жасади самолётда Лондонга етказилади.
Қиролича Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди.
Қиролича шахсининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ўтган йили маълум бўлди. Кейин қироллик шифокорлари қиролича Елизавета II нинг баъзи "ҳаракатчанлиги билан боғлиқ қийинчиликлар" ҳақида гапиришди. Унинг ўзи халқ олдига ҳасса билан чиқди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь