Елизавета II фойдаланган Bentley Mulsanne автомобили сотувга қўйилди

Олам 3610
image

Буюк Британиялик автомобиль сотувчиси қиролича Елизавета II ни олиб юрган Bentley Mulsanne автомашинасини сотувга қўйди. Бу ҳақда "Bramley Motor Car" автокомпаниясига асосланиб хабар берилган. 

Хабарга кўра, машина деярли 180 минг фунт стерлингга баҳоланмоқда. 

Англия қироличаси ҳашаматли седан хизматларидан 2013 йилдан 2015 йилгача кичик саёҳатлар учун фойдаланган. Машина босиб ўтган масофа 4010 километрни ташкил этади. 

Елизавета II унда юришни тўхтатгандан сўнг, Mulsanne сотувчига жўнатилган ва олти йил давомида омборда турган. 

Қироллик седани ушбу моделнинг стандарт вакилидан радиатор панжараси остидаги стробоскоп ва олдинги ўриндиқлар орқасига ўрнатилган шпондан ясалган столлари билан ажралиб туради. 

Маълумот ўрнида, қиролича Елизавета II ўзининг Land Rover Defender ва Jaguar автомобилларини ҳайдашни яхши кўрган. 2019 йил 92 ёшида у бошқа машина ҳайдамасликка қарор қилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 139
Рейтинг: 3
Теглар
t
×