Екатеринбургдаги ёнғинда тўрт нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Жамият

image

Бугун, 17 апрель куни Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, келиб чиқиши Сурхондарёлик бўлган йигитлар ёнғин ва газдан заҳарланиш оқибатида вафот этган.

Қурбон бўлган ўзбекистонликларнинг исм-шарифи:

Шуҳрат Уралович Менгтошев, 1989 йил 22 августда туғилган;

Акбарали Саидмуродович Қурбонов, 1995 йил 23 ноябрда туғилган;

Улуғбек Олимжонович Зиядуллаев, 1998 йил 18 ноябрь куни туғилган;

Исроил Равшанович Чориев, 1996 йил 18 октябрда туғилган.

Олинган маълумотларга кўра, ўзбекистонликлар 15 апрель куни Екатеринбург шаҳри Академик туманидаги қурилиш объектларидан бирига ишга кириш учун борган.

Айни пайтда ваколатли органлар томонидан воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун тергов олди тадбирлари бошланган. 

Бош консулхона Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси билан ҳамкорликда мазкур вазият назоратга олингани ҳамда вафот этганларнинг жасадларини Ватанга қайтариш масаласи ҳал қилинаётганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Екатеринбург ТИВ ёнғин

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг