ЕЧЛ гуруҳ босқичининг рамзий жамоаси эълон қилинди

Спорт

image

Жорий ҳафта Европа Чемпионлар лигасининг (ЕЧЛ) гуруҳ босқичи ўйинлари якунланди ва гуруҳ натижаларига кўра энг яхши футболчилардан иборат рамзий жамоа тузилди. 

Эътиборлиси, Лондоннинг “Арсенал” клуби рамзий жамоада энг кўп вакилга эга. Журналистлар бир вақтнинг ўзида учта “тўпчи”ни рамзий жамоада кўриш мумкин.

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг рамзий терма жамоаси қуйидагича:

Дарвозабон: Ник Поуп (“Ньюкасл”, ўртача рейтинг – 7,3); 

Ҳимоячилар: Жоау Канселу (“Барселона”, 7,8), Матс Хуммельс (“Боруссия”, 7,4), Пепе (“Порту”, 7,2), Самуэл Лино (“Атлетико”, 7,6) 

Ярим ҳимоячилар: Букайо Сака (“Арсенал”, 7,8), Жуд Беллингем (“Реал”, 8,3), Микель Мерино (“Реал Сосьедад”, 7,7), Габриэл Мартинелли (“Арсенал», 8,4); 

Ҳужумчилар: Антуан Гризманн (“Атлетико”, 7,9), Габриэл Жезус (“Арсенал”, 7.8).

ЕЧЛ плей-офф босқичига қура ташлаш маросими 18 декабрь куни Швейцарияда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар лигаси Жуд Беллингем

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг