Японияда Олимпия машъаласини кўчириш бошланди
Спорт
−
25 Март 2021 3612 1 дақиқа
Японияда Олимпия машъаласини кўчириш бошланди, унга Фукусима префектурасида J-Village стадионида старт берилди, деб хабар беради ташкилий қўмита сайти.
Эстафетанинг биринчи иштирокчиси Япония терма жамоасида 2006 йилдан 2016 йилгача ўйнаган футболчи Азуса Ивашимизу бўлган.
Эстафета Япониянинг барча 47 префектурасида ўтказилади ва Олимпиада очилишигача 121 кун давом этади. Ёпилиш маросими 8 августга белгиланган.
Маълумот учун, Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли у бир йилга қолдирилди.
Live
Барчаси