Японияда КХДР яна бир ракета учиргани ҳақида хабар берилди

World

image

Корея бугун, 24 август куни яна бир ракета учирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Япония ҳукуматига кўра, ракеталар ҳудудий сувларга, шунингдек мамлакатнинг эксклюзив иқтисодий зонасига етиб бормаган. Ҳозирги вақтда Япония маъмурлари КХДРнинг навбатдаги ракеталари билан боғлиқ маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилмоқда.

Япония Мудофаа вазирлигига кўра, КХДР томонидан учирилган ракеталар баллистик характерга эга бўлган. Ушбу учириш Япония хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид солмаган. 2

2019 йилнинг ёзида КХДР ракета синовларини қайта бошлади. Ракетани охирги марта КХДР 10-август куни амалга оширган. Кейин иккита қисқа масофали баллистик ракеталар 400 километр масофани учиб ўтди.


Tags

Rate Count

28

Rating

3

Rate this article

Share with your friends