Янгийўлда 1 кг “гашиш”ни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 1 килогараммдан ортиқ “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган фуқаро харидорга 1 кг 12 гр “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 13 минг АҚШ долларига сотишни келишиб олган. Кейин эса Янгийўл туманидаги меҳмонхонада келишилган маблағдан 1000 АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олиниб, фуқародан 1 кгдан зиёд “гашиш” наркотик моддаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Яна бир ҳолатда Оҳангарон шаҳрида Spark русумли автомашина белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Унинг юкхонасидаги овоз кучайтиргич ичидан 841 дона “Зардекс” ва 1042 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган. 

Маълум бўлишича, ушбу моддалар автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган 3 нафар фуқарога тегишли экани аниқланган. Улар бу дориларни Оҳангарон шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги маълум бўлган. 

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 14 килодан ортиқ “опий”ни 180 минг АҚШ долларига сотаётган шахс қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент гашиш божхона қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг