Янгиланган WBC рейтингида ўзбек боксчилари нечанчи ўринни банд этди?

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Январь ойи рейтингида аксарият ўзбек боксчилари ўз ўринларини яхшилаб олди.

Рейтингдан умумий 11 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ўрин олган. 

Ўзбек боксчилари банд этган ўринлар:

  • Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов 12-ўрин;
  • Супер ярим енгил вазн (58,9 кг): Элнур Абдураимов 39-ўрин;
  • Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 13-ўрин, Ботир Аҳмедов 21-ўрин;
  • Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров 17-ўрин, Шаҳрам Ғиёсов 19-ўрин, Жамшидбек Нажмитдинов 30-ўрин;
  • Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 6-ўрин;
  • Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 12-ўрин; Бектемир Мелиқўзиев 24-ўрин;
  • Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов 15-ўрин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда аксарият ўзбекистонлик боксчилар Болгария пойтахти София шаҳрида бўлиб турибди. Улар “Кичик Жаҳон чемпионати” деб аталадиган “Странжа” анъанавий 74-Халқаро турнирида мамлакат шарафини ҳимоя қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг