Янгиланган HAVAL Jolion’нинг Тошкентдаги тақдимоти: Замонавийлик ва қулайликнинг янги даражаси

Бизнес

image

2024 йилнинг 10 август куни HAVAL автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан янгиланган HAVAL Jolion’нинг тақдимоти ўтказилиб, тақдимотда кроссовернинг сотувлари бошланганлиги эълон қилинди. Жиҳозланиш ва дизайнидаги барча такомиллаштиришларга қарамай, барча комплектацияларнинг нархлари ўзгаришсиз қолди, бу эса автомобилни харидорлар учун янада жозибадор танловга айлантиради.

Таъкидлаш жоизки, янги моделга буюртмалар июль ойиданоқ туша бошлади. 10 август санасидаги кроссоверларнинг илк топширилиши автомобилларнинг биринчи соҳибларига қувонч ва унутилмас ҳис-туйғулар бахш этди.

Янгиланган HAVAL Jolion ўзининг янги дизайнерлик ечимлари ва олдинги версиясига нисбатан киритилган функционал ўзгартиришлари билан ҳайратга солади. Киритилган ўзгартиришлар қаторида – радиаторнинг янгича услубдаги панжараси ва ортни кўриш кўзгуларидаги сўнгги урфдаги қора рангли қўшимчалар, ғилдирак аркалари кенгайтиргичлари, спойлер мавжуд. Ушбу элементлар автомобилга замонавий ва йўлтанламас автомобилга хос қиёфа бахш этади. Бундан ташқари, орқа ойнасида ўрнатилган қўшимча стоп сигналга эга бўлган катта спойлер автомобилнинг аэродинамик хусусиятларини яхшилаб, унинг қиёфасини шиддатли ва динамик қилади. Энди барча комплектациялар ёруғли диод фаралар билан жиҳозланган бўлиб, бу йўлнинг ёритилишини сезиларли даражада яхшилайди ва хавфсизликни орттиради. Автомобилнинг ички қисмида ҳам сезиларли такомиллаштиришлар юз берди: баландлиги ва чиқарилиши бўйича созланадиган руль ва ўриндиқнинг электр приводи ҳайдовчининг қулай жойлашувини таъминлайди. Икки зонали иқлим назорати, иситилиш ва вентиляция билан жиҳозланган қулай ўриндиқлар автомобиль ташқарисидаги об-ҳаво шароитларидан қатъи назар, ҳар бир саёҳатдан завқланиш имконини беради. 64 рангдан танлаш имкониятига эга бўлган янги атмосферавий ёритилиш салон ичида ноёб муҳитни яратади.

Янгиланган HAVAL Jolion комплектацияларининг нархлари ўзгаришсиз қолди:

● COMFORT – 269 900 000 сўм;

● PRESTIGE – 292 900 000 сўм;

● PREMIUM – 319 900 000 сўм.

Янгиланган HAVAL Jolion компаниянинг юқори сифатни таъминлаш ва замонавий ҳайдовчиларнинг эҳтиёжларини қондиришга бўлган интилишини намойиш этади. Тошкент шаҳрида ўтказилган тақдимот янгиликнинг барча афзалликларини кўриш ва уларга баҳо бериш учун ажойиб имкониятни тақдим этди.

HAVAL кроссоверларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан haval.uz сайтида танишишингиз мумкин.

HAVAL’нинг ахборот линияси:+998 (71) 287-88-88
E-mail: [email protected]
Telegram: haval_uzb
Instagram: haval_uzbekistan
Facebook: haval.uz
YouTube: HavalUzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made