Янги вирус нефть нархига ҳам таъсир кўрсатди

Олам 3853
image

Нефть нархи Хитойда тарқалган янги вирус сабабли тушиб кетиши мумкин. Goldman Sachs мутахассисларининг фикрига кўра, унинг нархи баррелига уч долларга пасайиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда тушиши нархи бир баррел учун уч долларга тушиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.

Таҳлилчилар 2003 йилда атипик пневмония (атипик – оддий бўлмаган, мураккаб шамоллаш; бу касаллик оғир ўткир респиратор синдроми (SARS) деб ҳам аталади) тарқалиши туфайли юзага келган вазият яна такрорланиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Ўшанда касаллик туфайли Осиёдан келган сайёҳлар сони кескин камайиб кетган, баъзи аэропортларда парвозларнинг кўпи бекор қилинган эди. 

Aгар авиация ёқилғиси истеъмоли пасайиб кетса, бу нефтга бўлган талабни кунига 170 минг баррелга камайишига олиб келади, дея хулоса қилмоқда Goldman Sachs мутахассислари.

Bloomberg, ўз навбатида, нефть нархи аллақачон пасайиб бораётганини таъкидламоқда. 22 январь ҳолатига кўра, бир баррел нефть нархи 64 долларга яқинлашди. Таҳлилчиларнинг айтишича, агар Хитой ҳукумати инфекцияга қарши чоралар кўрмаса, мамлакат иқтисодиёти зарар катта зарар кўради.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 174
Рейтинг: 3
t
×