Октябрь ойи бошида об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
30 Сентябрь 2019
10104Гидрометеорология хизмати маркази 1-4 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +6...+11 даража, кундузи 1-2 октябрда +15...+20 даража, 3-4 октябрда +18...+23 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи 1 октябрда +18...+23 даража, 2-4 октябрда +20...+25 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи 1 октябрда +18...+23 даража, 2-4 октябрда +20...+25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11...+16 даража, кундузи 1-2 октябрда +22...+27 даража, 3-4 октябрда +20...+25 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, 1 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 2 октябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 3-4 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишни ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи 1-2 октябрда +18...+23 даража, 3-4 октябрда +20...+25 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишни ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.