Коронавируснинг пайдо бўлиши ҳақида янги тахмин илгари сурилди

Саломатлик 22823
image

Янги коронавирус инсон танасига 2012 йилдаёқ мослашган бўлиши мумкин. Вирусолог Жонатан Латэм ва биолог Эллисон Уилсон шундай фикрда, деб хабар бермоқда “The Sun”.

Тадқиқотчилар Хитойнинг Юньнань провинциясида кончиларни даволаган шифокорнинг қайдларини топишган. У шифокор икки ҳафта конни кўршапалаклардан тозалаб касал бўлган ишчиларни даволаган. Беморларда COVID-19 дагидек аломатлар: пневмония, қуруқ йўтал, бўғимларда оғриқ, юқори ҳарорат бўлган. Беморларнинг ўпкасини вентиляция қилиш керак бўлган. Олти ишчидан 3 нафари вафот этган.

Кончиларнинг намуналари Ухандаги лабораторияга юборилган ва у ерда беморларнинг атипик пневмонияга ўхшаш касалликка чалингани хусусида ташхис қўйилган. Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, шу тариқа COVID-19 инсон организмига мослашган.

Охирги ойларда янги турдаги коронавируснинг пайдо бўлиши ҳақида турлича тахминлар илгари сурилди. Шу билан бирга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инфекциянинг етарли даражада ўрганилмагани ва бу борада хулоса қилишга эрта эканини таъкидламоқда. Экспертлар тадқиқотларни давом эттиряпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1190
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×