Янги Kia Sonet кроссовери учун 13 апрелдан шартномалар бериш бошланди

Бизнес

image

ADM Global компанияси 2024 йил 13 апрель кунидан Kia Sonet янги шаҳар кроссоверининг сотувлари бошланишини эълон қилди. Ёшлар учун автомобиль уч комплектацияда тақдим этилади, чекланган партия нархлари: 189 900 000 сўм нархда – Classic; 222 900 000 сўм нархда – Luxe; 239 900 000 сўм нархда – Prestige.

Kia Sonet – замонавий шаҳар кроссоверидир. Узунлиги – 4 120 мм, кенглиги – 1 790 мм ва баландлиги – 1 625 мм га тенг бўлган ихчам ўлчамларига қарамай, Sonet 392 литр ҳажмдаги етарлича кенг юкхонасига ва 205 мм га тенг клиренсга эга, бу эса ҳайдовчига деярли ҳар қандай вазиятда ўзини ишончли ҳис қилиш имконини беради.

Ушбу сўнгги урфдаги кроссовер замонавий дизайн, қулайлик ва илғор технологияларни таклиф этади. Sonet’нинг интерьери кўплаб жозибали ечимларга эга. У ўзида сўнгги урфдаги “интеграциялашган” қурилмалар панели ва мультимедиа тизимининг экранини, рангни танлаш имкониятига эга бўлган интерьер зоналарининг ёритилишини, мобил қурилмаларни симсиз зарядлаш панели ва USB улагичларининг мавжудлигини уйғунлаштиради. Sonet, шунингдек, ихчам кроссоверларда камдан-кам ҳолларда учрайдиган премиум тоифасидаги Bose аудио тизимини таклиф этади.

Kia Sonet – ажойиб мувозанатга эга ва техник жиҳатдан мукаммал автомобиль бўлиб, вақт синовидан ўтган, максимал қуввати 115 от кучига тенг бўлган тўрт цилиндрли 1,5MPI бензинли двигатель билан жиҳозланган. Двигатель олти поғонали механик трансмиссия ёки автоматик узатиш қутисига тақлид қилаувчи ва двигатель айланишларини оптимал оралиқда сақлайдиган “интеллектуал” вариаторли IVT билан жуфтликда ишлаш имконига эга. Шунингдек, автомобилни ҳайдаш услуби ва йўл шароитларига янада аниқроқ мослаштириш учун ҳаракатланиш режимларини танлаш тизими мавжуд. Kia Sonet’нинг барча тақдим этилаётган комплектациялари – олд приводга эга.

Комплектациялар ва нархлар.

Classic – ушбу комплектацияда кроссовер олти босқичли механик узатмалар қутиси билан жиҳозланади. Автомобиль 10,6 сонияда 100 км/соат тезликка чиқа олади, унинг комбинацияланган циклдаги ёқилғи сарфи 100 км учун 6,5 литрни ташкил этади. Sonet Classic кондиционер билан жиҳозланади, ўриндиқлар комбинацияланган (мато/сунъий чарм) қопламга эга. 215/60Р16 шинали штампланган пўлат дискли 16 дюймли ғилдираклар ўрнатилади. Моделнинг базавий комплектациядаги нархи – 189 900 000 сўм.

Kia Sonet Luxe вариаторли трансмиссияга эга бўлиб, 100 км/соат тезликка 11 сонияда тезлашади, ёқилғи сарфи – 100 км учун 6,5 литр. Кроссовер томдаги рейлинглар, туманга қарши фаралар ва хромланган ташқи тутқичлар билан жиҳозланган. Ҳайдовчи ўриндиғи қўшимча равишда баландлиги бўйича созланишга эга. Шунингдек, ушбу комплектацияга двигателни ишга тушириш тугмаси бўлган Smart Key калитсиз кириш тизими, автоматик иқлим назорати, круиз-бошқаруви ва Android Auto ва Apple Carplay’ни қўллаб-қувватловчи 8 дюймли рангли дисплейли ҳамда 6 та динамикли мультимедиа тизими киради. Кроссовер, шунингдек, орқа парковка датчиклари, динамик маркировка чизиқлари бўлган ортни кўриш камераси ва ёруғлик датчиги билан ҳам жиҳозланган. Kia Sonet Luxe’нинг нархи – 222 900 000 сўм.

Prestige максимал комплектациясида Kia Sonet, ойна ости чизиғи хромланган молдинглари, 215/60Р16 шинали 16 дюймли енгил қотишма дискли ғилдираклар, томдаги электр приводли люк, ташқи ортни кўриш кўзгуларни букланиши электр приводи, қизил чокли сунъий чарм билан безатилган ўриндиқлар, олд ўриндиқларнинг вентиляцияси тизими, чарм қопламли руль ва трансмиссия селектори дастаги, электрохромли (ўз-ўзидан хиралашадиган) ECM салон кўзгуси, Авто функцияли ҳайдовчи эшигининг ойна кўтаргичи, интерьер жабҳаларининг динамик ёритилиши, педаллардаги металл қопламалар, 4,2 дюймли дисплейга эга Supervision қурилмалар панели, Drive Mode Select ҳайдаш режимини танлаш тизими, олд парковка датчиклари, 7 динамикли Bose аудиотизими ва марказий консолдаги мобил ускуналарни симсиз зарядлаш панели билан жиҳозланган. Максимал комплектациясидаги Kia Sonet’ни 239 900 000 сўм нархда харид қилишингиз мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Kia анъанавий равишда асосий эътиборни хавфсизликка қаратади. Sonet’нинг кузови бардошли пўлатдан, жумладан, юқори чидамли ва ўта юқори чидамли пўлат навларидан тайёрланган. Автомобиль олд хавфсизлик ёстиқчалари билан, Prestige комплектациясида эса – ён хавфсизлик ёстиқчалари ва пардачалари билан жиҳозланган. Бундан ташқари, автомобиль тормоз блокировкасига қарши тизим (ABS), курс барқарорлиги тизими (ESC), қияликда қўзғалишга ёрдам тизими (HAC), шиналардаги босимни назорат тизими (TPMS) ҳамда ISOFIX болалар ўриндиғини маҳкамланиши ва ҳаракатланиш пайтида эшикларни автоматик қулфлаш каби хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган.

Kia Sonet’га, қай бири биринчи келишига кўра, 5 йил ёки 150 000 километр юришга кафолат тақдим этилади.

Телефон: +998 (55) 500-83-33

Сайт: kia.uz

Instagram: @kia__uzbekistan

Telegram: t.me/kia_rasmiy

Telegram-бот: t.me/kiauzbekistanbot

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг