Янги қонун моҳияти ҳақида: “Бу – иккита одамнинг кўздан пана, хилват жойларда ўзларича келишволиб, мавҳум ишлар қилиши эмас”
Жамият
−
04 Июнь 2019
2804Аввал хабар берилганидек, кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қонунчилик палатаси, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда 2019 йил 10 майда имзоланган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг моҳияти ҳақида маълумот берилди.
Қонунчилик палатаси қўмита раиси Илҳом Абдуллаев:
“Энг аввало қонуннинг номланишига эътибор қаратиш керак: “Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида”, шерикчилик эмас! Бу иккита одамнинг кўздан пана, хилват жойларда ўзларича келишволиб, мавҳум ишлар қилиши эмас.
Ўз номи билан “шериклик” – тенг ҳуқуқлар, тенг мажбуриятлар, тенг манфаатларга асосланган ҳамкорлик шакли бу.
Жамият уларни кўриб туради, улар ҳам жамиятни кўриб туради. Ўзларининг режалари ҳақида очиқ-ойдин маълумот беришади".
Депутат Шуҳрат Тўхтабоев:
“Бошқача қилиб айтганда, бир лойиҳани амалга ошириш учун икки томон муайян муддатга ўз ресурсларини бирлаштиради.
Шартнома тузиш 3 йилдан 49 йилгача этиб белгиланган. Мазкур битимни тарафларнинг ўзаро келишуви ёки фақатгина суднинг қарори билан ўзгартириш ёки бекор қилиш мумкинлиги белгилаб қўйилган. Бу ҳам хусусий шерикка, яъни тадбиркорлик субъектларига тақдим этилаётган қўшимча кафолатдир”.
Қўмита раиси Илҳом Абдуллаев:
“Давлат ва хусусий шериклик (ДХШ) натижаси ўлароқ юзага келган маҳсулот, у нима бўлишидан қатъий назар, якунда давлат мулки бўлади, яъни унга давлат эга чиқади. Масалан, ДХШ асосида қурилган йўл ёки мактаб битказилгач, давлатга топширилади”.
LiveБарчаси