“Янги-Ангрен” ИЭС фавқулодда ўчирилди

Жамият

image

Бугун, 9 март куни соат 21:00 да “Янги-Ангрен” иссиқлик электр станциясида энергоблокларга кўмир етказиб бериш тизимидаги носозлик туфайли дастлаб ишлаб чиқариш қуввати 100 мВтга пасайиши кузатилди. Сўнгра соат 21:17 да 200 мВт қувват билан ишлаётган 4-энергоблокка ёқилғи бериш тўхтаб қолганлиги туфайли авария ҳолатини олдини олиш мақсадида энергоблок станция ходимлари томонидан фавқулодда ўчирилди. Станциянинг умумий қуввати 800 мВтдан 420 мВтгача пасайиб кетди.

Содир бўлган носозлик туфайли энергетика тизимида аварияга қарши автоматика ишлаши натижасида истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар юз берди ва айна пайтда электр таъминотидаги мувозанат хавфсизлигини таъминлаш учун чекловлар киритилишига мажбур бўлинмоқда, деб хабар берди "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ.

Миллий диспетчерлик маркази маълумотларига кўра, бундай ҳолат ушбу станцияда биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Март ойининг 9 куни давомида, оператив маълумотларга кўра, энергоблокларда 5 марта ўчиш ҳолатлари содир бўлган.

Юзага келган носозликлар ва унинг бартараф этилиши юзасидан батафсил маълумотлар “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

носозлик ИЭС

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг