Янги ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
20 Октябрь 2019
8978Гидрометеорология хизмати маркази 21-25 октябрь кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-22 октябрда +2...+7 даража, 23-25 октябрда 0...+5 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи 21 октябрда +18...+23 даража, 22-25 октябрда +17...+22 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи 21 октябрда +20...+25 даража, 22-25 октябрда +18...+23 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21 октябрда +8...+13 даража, 22-25 октябрда +5...+10 даража, кундузи 21-22 октябрда +20...+25 даража, 23-25 октябрда +18...+23 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-22 октябрда +5...+10 даража, 23-25 октябрда +3...+8 даража, кундузи 21 октябрда +20...+25 даража, 22-25 октябрда +18...+23 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.