Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Жамият
−
09 Ноябрь
22050Ўзгидромет 11-13 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража; 12 ноябрда кечаси 0-5 даража, кундузи 7-12 даража; 13 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража; 12 ноябрда кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража; 13 ноябрда кечаси 2-7 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража; 12 ноябрда кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража; 13 ноябрда кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даража; 12 ноябрда кечаси 4-9 даража, кундузи 14-19 даража; 13 ноябрда кечаси 4-9 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража; 12 ноябрда кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража; 13 ноябрда кечаси 2-7 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 13 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-12 ноябрда кечаси 2 даража совуқ ва 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 13 ноябрда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ноябрь ойида кузатиладиган об-ҳаво прогнозлари эълон қилинганди.
LiveБарчаси