Янги ҳафта бир нечта вилоятларда совуқ об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди

Бу қизиқ

image

Эртага, янги ҳафтанинг биринчи иш кунида ҳам Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида совуқ ҳаво сақланиб қолади. Республиканинг тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11 даража совуқ, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ, баъзи жойларда 10 даржагача совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, баъзи жойларда 17 даража совуқгача, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқ гача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, баъзи жойларда  5 даража совуқгача бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқгача бўлади.

Андижон, Намаган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқгача, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 25 январда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража совуқ, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made