Яна бир топ футболчи Саудия клубига ўтмоқда
Спорт
−
28 Август 2023 4067 1 дақиқа
Англиянинг “Фулхэм” клуби вингери Виллиан фаолиятини Саудия Арабистонининг “Ал-Шабаб” клубида давом эттиради. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз X саҳифасида маълум қилди.
Бир неча ҳафта олдин Лондон клуби бразилиялик футболчи билан шартномани бир йилга узайтиришини эълон қилди, аммо афтидан 34 ёшли футболчи клубини ўзгартиради. Виллиан аллақчон “Ал-Шабаб” клуби билан шартнома борасида келишиб олган.
Қолаверса, футболчи “Фулхэм” раҳбарияти ва бош мураббийи Марк Сильвага Саудия клубига ўтмоқчи эканлигини маълум қилган.
Виллиан лондонликлар сафида 30 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025