Яна бир ХБА 100 га яқин одамни чув туширгани аниқланди

Жамият

image

Самарқандда хусусий бандлик агентлиги 100 га яқин одамни чет элга ишлаш учун юбориш ваъдасини бериб, уларнинг қарийб 800 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Aниқланишича, 2018 йилнинг декабрь ойидан 2019 йилнинг декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида фуқаро М.О. таниши О.З. билан бир гуруҳга бирлашиб, ижарага олинган Самарқанд шаҳри Беруний кўчасидаги 32A уйда “Consort xususiy bandlik agentligi” MChJ`нинг офисини ташкил қилган.

Икки шахс хорижда ишлаш истагини билдирган фуқароларга Япония, Германия ва бошқа давлатларга ишга юборишни ваъда қилиб, 100 га яқин фуқароларнинг жами 786 948 000 сўм пулларини қўлга киритган.

Ушбу шахслар устидан жами 95 нафар фуқаролар ариза билан мурожаат қилган бўлиб, шулардан 84 нафар фуқаро сўроқ қилиниб, жабрланувчи деб топилган. Фуқароларнинг қолган 11 нафари республиканинг турли вилоятларида яшаб келаётганлиги сабабли улар билан боғлиқ тергов ҳаракатларини ўзларининг яшаш ҳудуди бўйича ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда Самарқанд вилояти ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Consort xususiy bandlik agentligi” MChJ директори М.О. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида жиноят иши бўйича фуқароларга етказилган моддий зарарнинг 366 млн. сўми қопланган. Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг