Яна бир давлатда коронавирус, Туркияда зилзила – воқеа-ҳодисаларнинг қисқа дайжести 

Жамият

image

Жаҳон янгиликлари

Хитой. Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусга чалиниш ҳолати мамлакатнинг 31 провинциясида 78 064 тани ташкил этмоқда. 29 745 киши даволаниб, шифохоналардан чиққан. 2 715 киши касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.  

Германия. Мамлакат ғарбидаги Шимолий Рейн-Вестфалия федераль ерида илк коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилди. Маълумотларга кўра, вирусни Зельфкант коммунасидаги эр-хотин юқтириб олган. Уларнинг ёши 50 да эканлиги айтилмоқда.

Туркия. Мамлакат шарқида магнитудаси 5,0 бўлган зилзила содир бўлди. Табиий офат маҳаллий вақт билан 23:03 да (Тошкент вақти билан 4:03) юз берди. Зилзила маркази Малатья шаҳридан 40 км. Шарқда қайд этилди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.

АҚШ. Қўшма Штатларнинг Арканзас штатида истиқомат қилувчи эркак киши Пентагон биноси олдида автомобилни портлатишга ҳаракат қилди. Маълумотларга кўра, гумондорнинг исми Мэттью Ричардсон бўлиб, унинг ёши 19 да. Уни 25 февраль куни Пентагон яқинидаги автотураргоҳда ушлашган. 

Футбол

25 февраль оқшомида Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган ўйинларнинг дасталбки баҳслари бўлиб ўтди.

Шу куни Германиянинг “Бавария” клуби Англиянинг “Челси” жамоаси уйида меҳмон бўлди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди -  0:3.

Иккинчи учрашувда эса Италиянинг “Наполи” жамоаси Испаниянинг “Барселона”си билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Жуфтликлардаги жавоб ўйинлари 18 март куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг