Яна аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди

Жамият 10507
image

2020 йил 12 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 нафарга ортиб 4837 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари пойтахтда (шундан 14 ҳолатда аҳоли, 2 ҳолатда эса карантинда тиббий кузатувда бўлган фуқаро орасида) қайд этилган бўлса, 2 нафари Литвадан Чиноз туманидаги чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

Айни пайтда 3700 (+63) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайди. 

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1118 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 418
Рейтинг: 3
t
×