Якшанба куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
02 Октябрь 2021
11906Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 3 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади.
Қорaқaлпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; Устюртда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Хорaзм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Бухоро вa Нaвоий вилоятлaрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, Навоий вилоятининг шимолда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззaх ва Сирдaрё вилоятлaрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Қaшқaдaрё, Сурхондaрё вилоятлaрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Aндижон, Нaмaнгaн, Фaрғонa вилоятлaрида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Республикaнинг тоғли ҳудудлaрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь