Яқин ойларда пандемияни назоратга олиш мумкин – ЖССТ 

Олам

image
0:00
0:00
download

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус яқин келажакда коронавирус пандемиясини олдини олиш мумкин деб ҳисоблайди.  

"Ушбу пандемияни бир неча ой ичида назорат остига олиш учун бизда воситалар етарли. Фақат биз уларни доимий ва мутаносиб равишда қўллай олишимиз керак", деган ЖССТ раҳбари. 

Шу билан бирга, у бутун дунё бўйлаб 25-59 ёшдаги одамлар орасида COVID-19 тарқалишининг тезлигидан хавотир билдирган. 

ЖССТнинг етакчи эпидемиологи Мария ван Керкхов коронавирус билан касалланганлар сони барча ёш гуруҳларида кўпайганини таъкидлаган. Унга кўра, бу кўрсаткичлар илгари юқори даражада кузатилмаган. 

Эпидемиологга кўра, айрим мамлакатларда коронавирус юқтиришга мойил бўлган ёш гуруҳлари чегаралари ўзгариб бормоқда. У бунга ижтимоий алоқалар сабаб бўлган деб ҳисоблайди. 

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирус инфекциясининг 141 миллиондан ортиқ ҳолати аниқланган. 3 миллиондан ортиқ одам COVID-19 қурбонига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг