ЙҲХББ бошлиғининг автомобили 150 млн қарз учун “штрафной”га олиндими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқда Tracker русумли, давлат рақами 01 202 VSG бўлган махсус транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги ҳолати акс этган видео тарқалди. Видеода машина йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланаётганини кўриш мумкин.

Тарқалган видеоларга машина Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Олим Саидовга тегишли экани ҳақида изоҳ қолдирилган. Шунингдек, мазкур автомобиль номида жарималардан 150 млн сўм қарздорлик йиғилиб қолгани айтилган.

ЙҲХББ мазкур хабарларга расмий муносабат билдириб, автомобиль бошқарма бошлиғига тегишли эканини рад этди.

Қайд этилишича, давлат рақами 01 202 VSG бўлган Tracker Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси иккинчи минатақавий ҳудуд раҳбари полковник Иброҳим Ҳасановга бириктирилган. Автомобилни ҳайдовчи Одил Сангилов бошқарган.

Мазкур хизмат автомобилида ўз вақтида қопланмаган қарздорлик борлиги аниқлангач, Тошкент вилояти ИИББ иккинчи минтақавий ҳудуд Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати инспектори томонидан “Оҳангарон Раҳмон транс сервис”га қарашли жарима майдонига қўйилган ва ҳолат бўйича хизмат текшируви бошланган.

Тошкент вилояти ИИББнинг ҳолат бўйича тақдим этган маълумотига кўра, Tracker автомобилининг 148 миллион сўм жаримаси бор деган маълумот ҳақиқатдан йироқ. Чиндан ҳам бу машинада бартараф этилмаган қарздорлик мавжуд. Аммо маълумотда кўрсатилган сумма 3 баробар орттириб ёзилган. Яъни реал қарздорлик 50 млн сўм атрофида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1774

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг