Xon Saroy тураржой мажмуасида хусусий болалар боғчаси ўз ишини бошлади
Бизнес
−
21 Февраль
2078Ўз мижозларига 12 та лойиҳани топширган Xon Saroy қурилиш компанияси Тошкентнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришда давом этмоқда. Компания Thompson Land билан ҳамкорликда Юнусободнинг 19-мавзесида, “Xon Saroy” ТЖМда янги болалар боғчасини очди. Ушбу маскан болалар учун илғор таълим усуллари асосида тарбияланиш ва ҳар томонлама ривожланиш имкониятини яратади.
Ҳудуд аҳолиси учун катта қулайлик
Эндиликда ота-оналар болаларини узоқ масофага олиб боришларига ҳожат йўқ – Thompson Land болалар боғчаси уйларига яқин жойлашгани билан ҳам қулайдир. Ушбу маскан Xon Saroy компаниясининг замонавий ва қулай шаҳар муҳитини яратишга бўлган содиқлигининг яна бир исботидир.
Thompson Land – инновацион таълим ва ҳар томонлама ривожланиш макони
Мазкур болалар боғчаси нафақат анъанавий таълим тизимига таянч қилади, балки болаларни замонавий касблар ва муҳим кўникмаларга тайёрлаш мақсадида инновацион ёндашувларни жорий этади.
Академик тайёргарлик
• Мактабга тайёргарлик – мантиқий фикрлаш, ёзиш ва нутқни ривожлантириш.
• Чуқурлаштирилган инглиз тили ва математика дарслари.
• IT ва молиявий саводхонлик машғулотлари.
Шахсий ривожланиш
• Нотиқлик ва лидерлик сабоқлари.
• Робототехника ва шахмат.
Жисмоний ва соғломлаштирувчи машғулотлар
• Сузиш ва спорт машғулотлари.
• Туз хонаси ва массаж.
• Логопед билан машғулотлар.
Xon Saroy: болалар ва уларнинг келажаги учун янги имкониятлар
Xon Saroy қурилиш компанияси шунчаки уй-жой қуриш билан чекланмай, балки шаҳар аҳолиси фаровонлиги учун ижтимоий лойиҳаларни ҳам амалга оширмоқда. Thompson Land болалар боғчасининг очилиши бунга яққол мисолдир.
Манзил: Юнусобод, 19-мавзе, 3 (мўлжал: “Xon Saroy”)
Мурожаат учун: 78 113 74 74
Xon Saroy — orzularingiz biz bilan yaqinroq!
📞 71 200 74 00 | 📞 55 501 74 00
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси