Xon Saroy “Орзулар” лойиҳасининг дастлабки хонадонлари калитларини ўз эгаларига топширмоқда
Бизнес
−
10 Февраль
3710Тошкентнинг Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида, Уч Қаҳрамон бозори яқинида барпо этилаётган “Орзулар” лойиҳасида муҳим босқич бошланди – биринчи учта блокнинг янги эгаларига калитлар топширилмоқда! Бу эса қурилиш режалаштирилган муддатда амалга оширилаётганини ва мажмуа аҳолиси тез орада янги хонадонларда таъмирлаш ишларини бошлашини англатади!
Лойиҳанинг асосий мақсади – шаҳар шароитида қулайлик ва хавфсизликни бирлаштирган мукаммал яшаш муҳитини яратиш. “Орзулар” қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
- Ерости автотураргоҳи – транспорт воситалари учун қулай жой.
- Дам олиш ва сайр ҳудуди – табиат билан уйғун яшашни истовчилар учун яшил майдонлар.
- Болалар ва спорт майдончалари – соғлом ва фаол турмуш тарзини қўллаб-қувватлайдиган
- замонавий иншоотлар.
- Ҳудуд ичидаги дўконлар ва тижорат майдонлари – кунлик харидларни амалга ошириш учун мажмуа ичида барча шароитлар мавжуд.
- 24/7 видеокузатув тизими – мажмуа аҳолиси ва уларнинг яқинлари учун юқори даражадаги хавфсизлик.
Xon Saroy йиллар давомида ишончли ва юқори сифатли қурилиш лойиҳалари билан танилган бўлиб, у бу кунга қадар 13 та йирик тураржой мажмуаларини муваффақиятли якунлаб, ўз эгаларига топширган. Ҳозирги кунда яна 7 та йирик лойиҳалар қурилиш жараёнида эканлигини таъкидлаб ўтамиз.
“Орзулар” – шинам ҳаёт учун яратилган мажмуадир. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас – йил охирига қадар яна тўртта блок фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу эса юзлаб оилаларга ўз орзуларидаги замонавий ва қулай хонадонлари калитини қўлга киритиш имкониятини беради. Xon Saroy ўз мижозларига ишончли, хавфсиз ва юқори сифатли тураржой мажмуаларини тақдим этишда давом этмоқда. Компания қурилиш стандартларининг энг юқори талабларига жавоб берадиган лойиҳаларни амалга ошириб, ҳар бир хонадонда қулай ҳаёт учун барча шароитларни яратишга интилмоқда.
Xon Saroy компанияси нафақат қурилиш соҳасига, балки медиа саноати ва спорт ривожига ҳам фаол ҳисса қўшиб, жамиятнинг ривожланиши ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларда ҳам фаол иштирок этиб, ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Батафсил маълумот учун
Вебсайт | Telegram | Instagram
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Тренддагилар


