WBO рейтинги. Қудратилло ва Шоҳжаҳон бир ўринда, яна бир ўзбек боксчиси юқорига кўтарилди
Спорт
−
26 Сентябрь 2019
4786Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) сентябрь ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини маълум қилди.
Унга кўра, ўта енгил вазн тоифасида (50, 80 килограмм) Олимжон Назаров илк маротаба 14-ўринга кўтарилиб олди. Бунгача у мазкур рейтингда кучли ўн бешталикка кира олмаганди.
Ушбу йўналишда шунингдек, ярим ўрта (-66,67 килограмм) вазн тоифасида жангларда иштирок этадиган Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўтган ойдаги каби 11-ўринда қолди.
Қудратилло айни пайтда IBF рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Биринчи ярим ўрта (-63,503 килограмм) вазн тоифасида эса Шоҳжаҳон Эргашев саккизинчи ўриндан 11-ўринга пастлади.
WBO рейтингидан бошқа ўзбек боксчилари жой олмаган
LiveБарчаси