WBC йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони ҳибсга олинди

Спорт

image

Кеча, 11 февраль куни Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Жермалл Чарло АҚШнинг Техас штати Форт-Бенд округида оила аъзоларига ҳужум қилишда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Boxing Scene” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, америкалик боксчи оила аъзоларидан бирига тан жароҳати етказишда айбланган. Агар айби исботланса, у 2 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Профессионал рингда 31 ёшли Чарло 32 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган (22 таси нокаут билан), WBS унвонини бир неча бор ҳимоя қилган.

У аввалроқ, зўравонлик учун ҳам судланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

340

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг