Вояга етмаган қиз билан дала шийпонидаги учрашув йигитга “қимматга тушди”

3-саҳифа

image

Наманганда дала шийпонида вояга етмаган қиз билан учрашиб ўтирган 21 ёшли йигит бошқа шахс томонидан "самосуд" қилинди. Бу ҳақда Вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 21 апрель куни Наманган вилояти Чуст тумани "Саримсоқтепа" МФЙ ҳудудида юз берган.

Аниқланишича, 2002 йилда туғилган фуқаро ўзининг Damas автомобилида таниши бўлган 2007 йилда туғилган вояга етмаган қиз билан "Саримсоқтепа" МФЙ ҳудудидаги дала майдонида гаплашиб ўтирган. Шу вақтда Чуст тумани "Гулистон" МФЙда яшовчи 2006 йилда туғилган фуқаро Spark автомобилида ушбу жойга бир неча танишлари билан келган.

Оқибатда 21 ёшли фуқародан нега бу ерда бегона қиз билан ўтирганлигининг сабабини сўраб, у билан жанжаллашган. Қўл ва оёқлари билан уни дўппослаб, Damas'нинг орқа ўнг ёритиш чироқлари ва ўнг ён томонидаги орқани кўриш ойнасини уриб, синдирган. Атрофдаги танишлари эса мазкур ҳолатни видеога олиб, Instagram'га жойлаган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, 2002 йилда туғилган фуқаронинг чап тирсак соҳаси юз яраси ва чап ёнбош соҳасининг қон талаш кўринишида бўлиб, соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлмаган енгил тан жароҳатлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Наманган самосуд дала шийпон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг