Владимир Норов Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик ҳақида гапирди

World

image

Қароргоҳи Пекинда жойлашган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Владимир Норов Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик ташкилот фаолиятига қандай таъсир қилиши ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

Норовга кўра, Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида сўнгги вақтларда юзага келган кескинлик муносабати билан манфаатдор томонлар босиқлик кўрсатади ва оқилона йўл тутади.

Унинг фикрича, ушбу мамлакатлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти принциплари, мақсадлари ҳамда вазифалари, шунингдек, эришилган халқаро келишувларга риоя этиши муҳимдир.


Tags

Rate Count

11

Rating

3

Rate this article

Share with your friends