Вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари сони қисқартирилади
Жамият
−
03 апрел 2021 10945 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади.
Жумладан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмаларида жами 5288 та штат қисқарилади.
Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилади.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлигини тугатилиб, унинг барча вазифа, функция ва ваколатларини Молия вазирлигига берилди.
2021 йил 1 сентябргача ходимларнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги натижаларини баҳолаш учун махсус дастур ишлаб чиқилиб давлат органларида босқичма-босқич жорий этилади.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август