“Ўзтемирйўлназорат” собиқ бошлиғи вафот этди

Жамият

image

"Ўзтемирйўлназорат" Давлат инспекцияси собиқ бошлиғи Баҳодир Юсупов 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабар бермоқда.

Баҳодир Юсупов 1945 йил 22 июнда таваллуд топган. 1968 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тамомлаган. 

У илк меҳнат фаолиятини Ўрта Осиё темир йўли Тошкент тепловоз заводининг оддий ишчиси сифатида бошлаб, ўзининг тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги ва талабчанлиги боис тизим тасарруфидаги қатор корхона ва ташкилотларда турли лавозимлардан, шу жумладан, муовин ва кейинчалик раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган. 

Шунингдек, мустақиллик йилларида Ўзбекистон темир йўллари бошқармасида бошқарув раисининг ўринбосари, сўнг биринчи ўринбосари-бош муҳандис лавозимларида фаолият юритган.

Баҳодир Юсупов "Мустақиллик",  "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллиги" эсдалик нишонлари,  "Фахрий темирйўлчи" белгиси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими" фахрий унвонларига сазовор бўлган.  

Хабарда Баҳодир Юсуповнинг вафоти сабаблари айтилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

347

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг