UZTELECOM оператор ва провайдерлар учун нархларни янада арзонлаштирмоқда

Реклама 7798
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” мавзусида соҳа корхоналари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуман давомида мамлакатимизда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, шунингдек 2020 йил 5 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармони, Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбектелеком” АК томонидан 2020 йилда мамлакат операторлари ва провайдерларига кўрсатиладиган телекоммуникация хизматлари нархларини пасайтиришга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилганлиги ҳақида “Ўзбектелеком” АК бош директорининг тижорат масалалари бўйича ўринбосари Алишер Зуфаров тўхталиб ўтди.

IP-транспорт хизматлари бўйича “Маълумотларни узатиш магистрал ва мультсервис тармоқларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида “Ўзбектелеком” АК томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, жорий йилда транспорт тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказларигача 2 баробарга (400 Гбит/с. гача), туман марказларигача эса 4 баробарга 
(40 Гбит/с. гача) оширилган.

Мазкур лойиҳа бўйича ишларнинг асосий қисми якунланганлиги муносабати билан, 2021 йил 1 январдан транспорт каналларини ижарага бериш хизмати жорий нархини 2 баробарга арзонлаштирилмоқда.

Транспорт тармоғи ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш ва нархларини арзонлаштириш оператор ва провайдерларнинг республикамизнинг чекка ҳудудларида фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.

Ҳар бир фойдаланувчи учун хизмат нархини арзонлаштириш, барча тоифадаги абонентлар учун хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2020 йил ноябрь ойидан оператор ва провайдерларга халқаро пакетли коммутация маркази (ХПКМ) орқали тақдим этиладиган 1 Мбит/с тезликдаги канал нархи олдинги тарифларга нисбатан 20 % га арзонлаштирилиб, 45 022 сўм деб белгиланди.

2021 йил 1 январдан бошлаб мазкур хизмат нархи 40 000 сўмгача арзонлаштирилиши режалаштирилмоқда.

Матбуот анжумани давомида келгусида мўлжалланган соҳанинг тараққиёт истиқболлари ҳақида сўз юритилди.

“Ўзбектелеком” АК мамлакатимиз иқтисодиётининг рақамли трансформацияси учун қулай восита ва ишончли пойдевор ҳисобланади. 

“Ўзбектелеком” АК аҳоли, бизнес субъектлари, давлат идоралари, шунингдек Ўзбекистоннинг оператор ва провайдерлари учун илғор рақамли оператор бўлишга интилмоқда. Компаниянинг бош вазифаси – энг кенг доирада қўллаш учун замонавий рақамли инфратузилмани тақдим этишдир.

 

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 3.1
t
×