UZTELECOM GSM – БИЗ 6 ЁШДАМИЗ!

Реклама 4646
image

GSM тармоғи ишга туширилишининг 6 йиллиги муносабати билан UZTELECOM ўз абонентлари учун байрам акциясини тақдим этади! Ҳар бир GSM абоненти ўзига керакли совғани БЕПУЛ тарзда танлаши мумкин. 

"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси Ўзбекистоннинг миллий оператори бўлиб, кўплаб алоқа хизматларини, шу жумладан мобил алоқа хизматларини тақдим этади. 2004 йилдан бери Компания CDMA стандартида мобил алоқа хизматларини кўрсатишига қарамай, 2015 йилда GSM стандарти тармоғи ишга туширилиб, қисқа вақт ичида мобил алоқа бозорида мамлакатнинг оммавий ва рақобатбардош энг “ёш” операторига айланди. Шундай қилиб, бугунги кунда UZTELECOM икки тармоқ стандартларида, яъни CDMA ва GSM стандартларида мобил алоқа хизматларини тақдим этувчи ягона оператор ҳисобланади.

Компания бугун муҳим кунни – GSM стандарти ишга туширилишининг 6 йиллигини нишонламоқда. Ушбу қисқа вақт ичида Компания ўз абонентларининг меҳри ва ишончини қозонишга муваффақ бўлди.

Ушбу муҳим сана муносабати билан Компания “UZTELECOM GSM 6 йил” байрамона акциясини тақдим этади. Унга кўра ҳар бир абонент дақиқалар ва SMS, мегабайт ёки UNITлар бепул совға тўпламларини танлаш имкониятига эга.

Уч кун ичида, яъни 2021 йил 15 апрелдан 18 апрелгача Сиз қуйидаги совға тўпламларидан бирини танлаб фаоллаштиришингиз мумкин:

• 621 дақиқа ва 621 SMS
• 621 мегабайт
• 621 UNITS

Тўпламлар уланган вақтидан бошлаб 7 кун давомида амал қилади. Акция давомида абонент фақат 1 тўпламни улаш имкониятига эга.

Акциянинг амал қилиши шартлари:

• жисмоний шахслар учун қуйидаги тариф режалар:

“C1”, “C2”, “C3”, “C4”, “Salom”, “Salom Plus”, “Step”, “Traffic”, “Uzmobile 1200”, “Uzmobile 4000”, “Конструктор”, “Uzmobile VIP”, “Aloqachi”, “Yoshlar”, “Komfort”, “Оддий 10”, “Ишбилармон” (дақиқалар тўпламидам ташқари), “Street”, “Flash”, “Street Upgrade”, “Flash Upgrade”, “Bolajon”, “Ta'lim”, “Таълим”, “Мактаб”, “OnLime”, “Ezoz”, “UNITS” (фақат “6 йил UNITS” тўплами)
.

• юридик шахслар учун қуйидаги тариф режалар:

“C1”, “C2”, “C3”, “C4”, “Salom”, “Salom Plus”, “Step”, “Traffic”, “Uzmobile 1200”, “Uzmobile 4000”, “Конструктор”, “Uzmobile VIP”, “Komfort”, “Оддий 10”, “Ишбилармон” (дақиқалар тўпламидам ташқари), “Бизнес”, “Бизнес 500”, “Бизнес 2000”, “Бизнес 2500”, “Асосий бюджет”, “Бюджет 25”, “Бюджет 400”, “Бюджет 1500”, “Бюджет TAS-IX”, “Хизмат 1/2/3”, “Business Voice/25/35/50/75”, “Ta'lim for corporate”.

UNITSлар тўпламлари фақат UNITS тариф режаларидаги жисмоний шахслар учун амал қилади.

Тўпламларни фаоллаштириш усуллари:

Номи    Фаоллаштириш 
6 йил МБ    USSD орқали: *500*1*1#, савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида, Call-center орқали.
6 йил дақ + SMS    USSD орқали: *500*2*1#, савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида, Call-center орқали.
6 йил UNITS    USSD орқали: *500*3*1#, савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида, Call-center орқали.

Уланган тўпламнинг ҳолатини текшириш учун 9999 қисқа рақамига "1002" матни билан SMS юбориш ёки *100*2# ёки *107# USSD буйруғини териш кифоя.

“UZTELECOM GSM 6 йил” – туғилган кун бизники, совғалар эса -  Сизники!

UZTELECOM - миллий оператор.

 

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 3.1
t
×