Ўзсаноатқурилишбанк – халқаро “SAP QUALITY AWARD-2021” танлови совриндори

Реклама 2663
image

Ўзсаноатқурилишбанкнинг “Бюджетлаштириш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш” лойиҳаси МДҲ мамлакатлари ўртасида ўтказилган “SAP Quality Awards” танловида “Рақамли эволюция” номинациясида ғолиб деб эътироф этилди. 

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда кенг кўламли трансформация ишлари амалга оширилмоқда. Банкда “SAP Business Planning and Consolidation” дастури (Германия) асосида амалга оширилаётган “Бюджетлаштириш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш” лойиҳаси ҳам мазкур жараёнларнинг таркибий қисми ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, “SAP Quality Awards” мукофоти SAP лойиҳаларини жорий этиш бўйича етакчиликни намойиш қилиб, бизнес трансформациясида салмоқли натижаларга эришаётган компанияларга тақдим этилади. 

Танлов ҳайъати эътирофига кўра, Ўзсаноатқурилишбанкнинг “Бюджетлаштириш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш” лойиҳаси барча зарурий талабларга мос келади. Мазкур дастур МДҲ мамлакатларида амалга оширилган энг йирик трансформация лойиҳаларидан бирига айланди.

Бугунги кунда банкда “SAP Business Planning and Consolidation” дастури негизида бюджетлаштириш жараёнини юритиш, банк маҳсулотларининг самарадорлиги ва рентабеллигини аниқлаш, шунингдек, банк бўлинмалари ва филиалларида бизнесни кузатиб бориш имконини берувчи Ягона тизимлаштирилган дастурий таъминот жорий этилди. 

Бунда Банк бюджети ва ривожланиш стратегиясини ўзаро боғлашнинг замонавий усулларидан фойдаланилди. Банкнинг самарадорлик кўрсаткичлари – активлар (ROA) ва капитал (ROE) рентабеллиги, СПРЭД, соф фоизли маржа, CIR, LDR ва бошқаларни автоматик ҳисоблаш механизми йўлга қўйилди. Умуман олганда, 15 босқичли ушбу лойиҳанинг шу кунга қадар 9 та босқичидаги ишлар муваффақиятли якунланди. 

Ўзсаноатқурилишбанк трансформация жараёнлари доирасида SAP технологияларига таяниб, бюджетлаштириш ва молиявий таҳлил тизимини ривожлантиришни давом эттиришни режалаштирмоқда. Банк томонидан SAP дастурида трансферт баҳони шакллантириш ва харажатлар аллокациясини дастурлаштириш методологиясини яратиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 8
Рейтинг: 3
t
×