30-31 июль “Foodcity”нинг тантанали очилишида озиқ-овқатларга 50%гача чегирмалар берилади

Бизнес 10173
image

Ўзбекистоннинг энг катта агрокластери ўз иш фаолиятини 30-31 июль кунлари соат 9:00 дан қуйидаги манзилда бошлайди: Бектемир тумани, Меҳнатобод кўчаси, 82. 

60 гектар майдонни эгаллаган "Foodcity" йирик ва чакана харидларни улгуржи нархларда амалга ошириш мумкин бўлган 2 хил савдо обьектини ўз ичига олади. Шунингдек, бу ерда музлатувчи, совитувчи ва қуруқ омборлар, меҳмонхона, автотураргоҳ, павильон ва ҳатто мини шаҳарча мавжуд.

Aйнан очилиш кунларида (30-31 июль) мажмуада баъзи юқори талабга эга бўлган маҳсулотларга шаҳар буйича энг арзон улгуржи нархларни (Қўйлиқ деҳқон бозорини ҳам ҳисобга олганда) қўйиш режалаштирилган. Бу эса ташриф буюрувчи меҳмонларни ҳайратда қолдириши аниқ. Масалан, "Гала" картошкасининг 1 килограми 2 500 сўм, "Олейна" ўсимлик ёғининг 1 литри- 15 000 сўм. Помидорнинг 1 килограми 1 500 сўм ва ҳ.к.

Очилиш кунида эрталабдан ташриф буюрувчи меҳмонларга текин музқаймоқ ва сув, тушликда эса ширин палов тарқатилади. Шунингдек, шу куни ташриф буюрувчи меҳмонлар жонли мусиқа, шоу-балет томошаси, байрам палови ва албатта, яхши кайфиятдан баҳраманд бўлишади!

Очилиш маросимига келган меҳмонларни маросимнинг кечки пайтида муҳим бир тадбир кутади. Тадбир якунида 30 июль соат 18:00 дан 20:00 гача байрам концерти бўлиб ўтади. Мазкур концерт давомида 5 та маҳсулотлар билан тўлдирилган аравачалар "Олтин аравача" ютуқли ўйинида ўйналади.

Шунингдек, "Foodcity"да инновацион кросс-докинг тизимидан фойдаланилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими Тапил Махамадзияев ўз сўзида шундай дейди:

"Foodcity" мамлакатимизда биринчи марта товарларни омборда сақлаш босқичини истисно қилувчи логистика тизимини қўллади. Бу шуни англатадики, сиз маҳсулотни кўп сонли омборхоналар ва сотувчиларни четлаб ўтган ҳолда тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчидан сотиб оласиз. Бу ерда турли хил маҳсулот ассортиментига эга бўлган бешта шундай кросс-доклар мавжуд".

Мажмуанинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги кўплаб шу каби обьектлардан фарқи шундаки, уни яратишда Европанинг йирик шаҳарлари – Париж, Мадрид ва Москвада фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги марказлари тажрибаси ва амалиётидан фойдаланилган.

"Мутахассисларимиз узоқ вақтдан буён бир қатор мамлакатлардаги ривожланган халқаро бозорлар тажрибасини ўрганиб келмоқда. Масалан, Рунгис (Франция) ва Мерcаса (Испания) улгуржи бозорлари тизими. Уларнинг умумий жиҳати бу қулай жойлашув бўлиб, туну кун ишлаш билан бир қаторда қулай жойлашуви туфайли тирбандликлар пайдо бўлишига йўл қўйилмайди”, дейди "Foodcity" маркетинг бўлими бошлиғи Aскат Сарсенов.

Уни сўзларига қараганда, марказ ҳудудида импорт ва экспорт операцияларини амалга ошириш учун божхона терминали ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Ҳуллас охирги, аммо аҳамиятли бўлган яна бир жиҳат – бу мажмуанинг транспорт тизими. “Foodcity”га тез ва қулай етиб бориш мақсадида Тошкентда “Қўйлиқ” метро бекатидан (7-бекат) Қўйлиқ, Тузел-2, Водник, Кадишева, Учтепа, Сергели, Чилонзор, Шимолий вокзал, Бошлиқ-"Foodcity" йўналишида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бундан ташқари, яқин келажакда пойтахтнинг бошқа йўналишларидан ҳам бепул автобуслар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Тантанали очилиш маросими бозорнинг ички тизими каби улуғвор бўлишни ваъда қилмоқда.

Кўпгина тадбиркорлар "Foodcity"нинг қулайлиги ва технологик имкониятларига баҳо бериб бўлишди! Фарҳод Манноповнинг сўзларига кўра, бозор жуда қулай, иккита кириш жойи бор – бири енгил, иккинчиси юк машиналари учун.

 “Биз мажмуага тирбандликсиз етиб келдик, бу ерда катта автотураргоҳ бор екан. Бозордаги тартиб ва озодалик аъло даражада. Бу ерда маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратилгани менга ёқди. Бозорда вакуумли сақлаш технологиясига эга махсус музлатгичлар мавжуд бўлиб, уларда оксидланиш содир бўлмайди, бактериялар ривожланмайди, яъни музлатилган озиқ-овқат узоқроқ сақланиши мумкин”,  дейди у.

Саволларингиз бўлса, қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: +998 55 500-00-04

"FOODCITY" менежерлари ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача Сизнинг хизматингизда!

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг f-city.uz

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

YouTube'да бизни кузатиб боринг

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 116
Рейтинг: 3.3
t
×