Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Бу қизиқ
−
22 Ноябрь 2022
51140Жорий йилнинг 23-25 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзодхўжа Хабибуллаев томонидан тарқатилган шошилинч ахборотда сўз боради.
Қайд этилишича, 23-25 ноябрь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб денгиз сатҳидан 2000 метр юқорида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 ноябрь куни Гидрометеорология хизмати маркази ҳафта давомида мамлакат бўйлаб илиқ ҳаво кузатилиши, Эрон ҳудудидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди.
LiveБарчаси