Ўзгидромет сел хавфидан огоҳлантирди
Жамият
−
29 Июль 2020 13650 1 дақиқа
Июль охири ва август бошида Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларига сел келиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар қилди.
“31 июль-2 август кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, 31 июлда республиканинг барча вилоятларида айрим жойларга, 1-2 август кунлари тоғли ва тоғолди туманларга қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь