Ўзгидромет 6 вилоят аҳолисини огоҳлантирди
Interesting
−
04 March 2023 15225 1 minute
Гидрометеорология хизмати маркази 6 вилоят аҳолисини қор кўчиш хавфи борлигидан тезкор огоҳлантирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 4-10 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти – Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
Самарқанд вилояти – Самарқанд, Ургут туманларида;
Жиззах вилояти – Зомин, Бахмал туманларида;
Тошкент вилояти – Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
Наманган вилояти – Поп туманида;
Фарғона вилояти – Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
“Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August