UZCARD ва HUMO терминалларида ҳар 2 картадан ҳам тўлов қилиш имконияти яратилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабар бермоқда.

Ҳужжат Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга хизмат қилувчи қўшма лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади. Меморандум доирасидаги илк лойиҳага кўра, компаниялар инфратузилмаларининг босқичма-босқич интеграциялашуви амалга оширилади.

2021 йил охирига қадар тўлов тизимлари терминаллари иккала турдаги карталарни ҳам қабул қила бошлайди. Истеъмолчилар савдо нуқталари қайси терминалдан фойдаланаётганини сўраб ўтиришига ҳам ҳожат қолмайди, тадбиркорлар эса ҳар иккала картадан ҳам тўловларни битта терминал орқали қабул қила оладилар.

Шунингдек, меморандум доирасида компаниялар, 

карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо нуқталарининг манфаатларини ҳимоя қилиш;

нақдсиз тўловларни рағбатлантириш учун технологияларни такомиллаштириш ва инфратузилмани кенгайтириш;

тўлов инфратузилмасининг ишончлилиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг