“Ўзбекконцерт”га янги директор тайинланди

Жамият

image

"Ўзбекконцерт" давлат муассасасига Даврон Шералиев  директор этиб тайинланди. Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Даврон Турғунович Шералиев шу даврга қадар муассаса директори вазифасида фаолият юритиб келган Жамолиддин Узоқовнинг ўрнини эгаллаган. 

Даврон Шералиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар, Ўзбекистон давлат филармонияси бош директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

424

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг