Ўзбекистоннинг фахрий журналисти қариялар уйида вафот этди
Local
−
03 January 2022 17771 1 minute
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Рустам Обидов 72 ёшида қариялар уйида вафот этди. У 9 йилдан бери Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатида яшаётганди.
Рустам Обидов 1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1973 йилда “Фан ва турмуш” журналида иш бошлаган. “Фан ва турмуш” Рустам Обидовни илмий журналист, мистика ва сир-синоат, парапсихология илмининг тадқиқотчиси сифатида бутун Ўзбекистонга танитди.
Серқирра журналист Рустам Обид 2000 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазовор бўлган.
Рустам Обидов оиласи билан келишолмай ажрашганидан сўнг 20 йил кўчада, ижара уйларда яшашига тўғри келган. Сўнг Қора Қамишдаги шу пансионатга жойлашган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August