Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор
Жамият
−
07 Март 2022 4902 1 дақиқа
Жорий йилнинг 8-16 март кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар сабабли Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Қайд этилишича, 8-16 март кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, шунингдек, чорва молларини боқувчилар эҳтиёт бўлиши лозим.
Асосан, қуйидаги ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор:
• Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
• Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун, Шеробод туманларида;
• Самарқанд вилояти: Қўшработ, Паяриқ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;
• Жиззах вилояти: Фориш, Ғаллаорол, Зомин, Бахмал туманларида;
• Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон. Бўстонлиқ туманларида;
• Наманган вилояти: Чуст, Поп туманларида;
• Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи бор.
Live
Барчаси