Ўзбекистоннинг барча ҳудудида коронавирус аниқланди, 1 киши вафот этди
Жамият
−
02 Июнь 2021
5735Кеча, 1 июнь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида коронавирус аниқланиб, бир нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 231 кишига ортиб, 100 726 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 4 нафари Андижон вилоятида;
- 3 нафари Бухоро вилоятида;
- 4 нафари Жиззах вилоятида;
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 1 нафари Навоий вилоятида;
- 1 нафари Наманган вилоятида;
- 42 нафари Самарқанд вилоятида;
- 2 нафари Сирдарё вилоятида;
- 3 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 5 нафари Фарғона вилоятида;
- 3 нафари Хоразм вилоятида;
- 50 нафари Тошкент вилоятида;
- 102 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Жиззах вилоятида 8 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 1 нафар;
- Наманган вилоятида 3 нафар;
- Самарқанд вилоятида 40 нафар;
- Сирдарё вилоятида 22 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 3 нафар;
- Фарғона вилоятида 4 нафар;
- Хоразм вилоятида 10 нафар;
- Тошкент вилоятида 27 нафар;
- Тошкент шаҳрида 228 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 96569 (+346) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 691 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3466 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси