Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бу қизиқ 7695
image

Гидрометеорология хизмати маркази бугун, 6 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади.

Қорaқaлпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.

Хорaзм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Бухоро вa Нaвоий вилоятлaрида ҳавоо ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззaх ва Сирдaрё вилоятлaрида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Қaшқaдaрё вилоятлaрида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.

Сурхондaрё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 22-27° илиқ бўлади.

Aндижон, Нaмaнгaн, Фaрғонa вилоятлaрида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Республикaнинг тоғли ҳудудлaрида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 3
t
×