Ўзбекистоннинг 6 млн аҳолиси ижтимоий ҳимояга муҳтож
Жамият
−
23 Сентябрь
4797Ўзбекистонда сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, 5-6 миллион атрофида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бор. Аммо саноқ ҳали тугамаган. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Рўзметова QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Унинг айтишича, бир куннинг ўзида Рўзметованинг ўзига 10-15 нафар одам ёрдам сўраб мурожаат қилади. Шунинг ўзи ҳам мамлакатнинг ижтимоий аҳволи ёмон қатлами сони кўплигини кўрсатади.
“Саноқ ҳали ўз якунига етгани йўқ. Бугунгача аниқланган ижтимоий ҳимояга муҳтожларнинг 1 млн 100 нафари кам таъминланган оила, 1 млн 176 нафари ногиронлиги бор шахслар ва 18 мингдан ортиғи ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз кексалардир”, деди у.
Рўзметованинг қўшимча қилишича, авваллари тизим тарқоқ бўлган, яъни соҳа билан 6 та вазирлик шуғулланган. Шу сабабли ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли ҳақида қайсидир маълумотлар етарли бўлмаган.
“Ҳозирда улар ҳақида махсус бир платформа яратиляптики, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг алоҳида реестри юритилмоқда. Ҳамма вилоятларимизда ижтимоий ходимларимиз мавжуд. Биз улар орқали уйма-уй юриб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ёки муҳтож эмаслигини аниқлаймиз. Бунда ногиронлиги бўлган шахс, аҳволи оғир ёки ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган болалар ёки қамоқ жазосини ўтаган шахслар каби 10 дан ошиқ тоифаларимиз бор”, деди у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь