Ўзбекистоннинг 12 ҳудудидан коронавирус аниқланди. Энг юқори кўрсаткич пойтахтда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йил 4 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 179 нафарга ортиб, 83 802 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

2 нафари Андижон вилоятида,

6 нафари Бухоро вилоятида,

2 нафари Жиззах вилоятида,

3 нафари Қашқадарё вилоятида,

2 нафари Наманган вилоятида,

11 нафари Самарқанд вилоятида,

3 нафари Сирдарё вилоятида,

1 нафари Сурхондарё вилоятида,

2 нафари Фарғона вилоятида, 

2 нафари Хоразм вилоятида,

14 нафари Тошкент вилоятида,

131 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Жиззах вилоятида 1 нафар,

Қашқадарё вилоятида 10 нафар,

Наманган вилоятида 4 нафар,

Тошкент вилоятида 15 нафар,

Тошкент шаҳрида 104 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81763 (+134) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1408 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

420

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг