Ўзбекистонликлар Конституция байрамида неча кун дам олади?

Жамият

image

Ўзбекистоннинг беш кунлик ҳафтада ишлайдиган аҳолиси жорий йилнинг 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан кетма-кет уч кун дам олади. Бу ҳақда “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги президент фармонида белгиланган.

Унга кўра, 2024 йилнинг 8 декабри якшанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 9 декабрь, душанба кунига кўчирилади. Шундай қилиб:

  • 7 декабрь, шанба – беш кунлик ҳафтада ишлайдиганлар учун дам олиш куни;
  • 8 декабрь, якшанба – Конституция куни;
  • 9 декабрь, душанба – барча учун дам олиш куни бўлади.

Янги йил муносабати билан 30 ва 31 декабрь, душанба ва сешанба саналари дам олиш куни бўлади. Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 30 декабрь, душанба қўшимча дам олиш куни бўлади. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун ҳам дам олиш куни бўлади, бироқ улар фақат олдиндан 14 декабрь, шанба куни ишлаб беради. 31 декабрь, сешанба – барча учун дам олиш куни бўлади.

2025 йил 1 январь дам олиш куни ҳисобланади. Янги йил байрамлари қанча давом этиши Президентнинг дам олиш кунлари ҳақидаги янги қарори қабул қилинганидан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Конституция байрами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар