Ўзбекистонликлар имтиҳонсиз ТОП-1000таликка кирган университет талабаси бўлиши мумкин

Реклама 4486
image

Йиқилдингизми? 

Бу орзуларингиз ва ҳаёт йўлингизнинг охири эмас. Сизда ҳозироқ дунёнинг Топ-1000талигига кирган олий таълим муассасаси талабаси бўлиш имконияти бор. Энг муҳими, ҲЕЧ ҚАНДАЙ ИМТИҲОНСИЗ талаба бўлишингиз мумкин. Бунда сизга “Inside-A” таълим маркази ёрдам беради. 

Ушбу университет таълим сифати билан дунёнинг энг яхши Олий таълим муассасалари 1000 талиги рўйхатига киритилган. Унда 40 факультетдан бирида таҳсил олиб, халқаро дипломни қўлга киритишингиз ва мутахассислигингиз бўйича дуёнинг исталган бурчагида фаолиятингизни олиб боришингиз мумкин, ҳатто, ушбу университет дипломи Ўзбекистонда ҳам амал қилади. Яқиндагина мазкур университет раҳбарияти Ўзбекистонга келиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат политехника университети билан меморандум имзолади.


 
“Inside-A” таълим маркази Украинадаги қуйидаги ОТМларга ИМТИҲОНСИЗ кириш имконингиз борлигини ёдга солади:

1. Харьков Миллий авиация университети
2.В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети
3.Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий Юридик университети
4. Харьков Миллий фармацевтика университети
5. Харьков Миллий политехника университети
6. С. Кузнец номидаги Харьков Миллий Иқтисодиёт университети
7. Харьков миллий тиббиёт университети
8. Харьков давлат бошқаруви академияси 

Хўш, нима учун айнан Украина? 

Бу йил Ўзбекистондаги олий таълик муассасалари талабаси бўлиш учун 1,2 миллион абитуриент ҳужжат топширган. Уларнинг 102 минг 400 нафари, яъни бор-йўғи 10%и талабаликка қабул қилинади. Хўш, қолганлар олий маълумотсиз бўлиб ўтиши керакми ё кейинги йилни кутиб, кун санаши? Сиз иккисини ҳам ўзингизга ва яқинларингизга раво кўрмаслигингизга ишонамиз. Имкониятлар, орзулар эса чегара билмайди. Уларни дунёнинг исталган нуқтасидан қидириш мумкин. 

Ўзбекистонда бугун нефть ва газ, энергетика, техника, машинасозлик, муҳандислик каби соҳаларда юқори лавозимларда фаолият юритаётган кишилар айнан Харьков Миллий политехника университетини тамомлаганлар. 

2018 йилда Ўзбекистондаги ОТМларга имтиҳон топшириб йиқилган, сўнг биз тавсия этаётган университетларга ИМТИҲОНСИЗ киришни ихтиёр этган йигит-қизлар бугун талабаликнинг олтин даврини бошдан ўтказмоқда. Қуйидаги видеода уларнинг орзуларига қандай етганлари билан танишишингиз мумкин. 

 

“Inside-A” таълим маркази олдидаги асосий вазифалар:

•    Украинада олий таълим олиш истагида бўлган ёшларга ҳужжатларни топширишда кўмаклашиш;
•    таълим учун пул ўтказмаларини амалга ошириш;
•    самолёт чипталари билан таъминлаш;
•    талабани ОТМни битиргунга қадар яшаш жойи билан таъминлаш;
•    ўқув жараёнида келиб чиқиши мумкин бўлган эҳтимолли муаммоларни бартараф этиш.

Олий таълим муассаларида таълим энг камида 4 йил, кўпи билан 6 йилгача. Ўқишни битирганларга мутахассислиги бўйича халқаро диплом берилади. Таълим тизими икки семестрга бўлинган. Ўзбекистонлик талабалар хоҳиш ва истакларига кўра, ўқишларини Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларига кўчиришлари ҳам мумкин.

Абитуриентлар Украинага борганидан сўнг, биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ доимий ётоқхона билан таъминланади. Ота-оналар учун Ўзбекистондан туриб, фарзандлари дарсларга қатнаётганини кузатиш, давоматни электрон назорат қилиб бориш, ўзлаштириши, фанлардан олаётган баҳоларидан бохабар бўлиш имконияти яратилган.


Рус тилини билмаганлар учун қўшимча бепул курслар мавжуд.
 
ОТМларга ҳужжат топшириш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

•  Фуқаролик паспорти нусхаси
•  Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси
•  Мактаб ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва иловаси
 
Шошилинг, ўринлар сони чегараланган. Имтиҳонсиз талаба бўлинг!
 
Манзил: Тошкент, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 1-А уй
Метронинг Ҳабиб Абдуллаев
Мўлжал: Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди
 
Телефонлар: +998977223010, +998974223010, +998974333010

Батафсил маълумот учун:
 
Telegram: @inside-a info

Facebook: inside_a_study

Instagram: @inside_a_study

Сайт: insidea.info

Реклама ҳуқуқи асосида
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×